3,5 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси муваффақиятли ишга туширилди
Бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида 3,5 МВт қувватга эга қуёш электр станцияси ишга туширилди.
Станция заводга туташ ҳудуддаги 3 гектар майдонга қурилган. Янги қуёш электр станциясининг ишга туширилиши заводда энергия сарфини камайтириш, хом-ашёдан фойдаланишни оптималлаштириш ва юқори сифатли нефт маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кўпайтириш имконини беради.
Қуёш электр станциясининг самарали ишлаши учун объектларга тармоқ инверторлари ўрнатилди, бунинг натижасида анъанавий электр тармоғи муқобил қувват манбаларига алмаштирилди.
Эндиликда ушбу станциядан кундуз куни завод электр энергиясининг асосий манбаи сифатида фойдаланилади.
Қайд этиш жоизки, заводни ривожлантириш стратегиясида “яшил” ва энергия тежамкор технологияни янада фаол жорий этиш кўзда тутилган.