March 9, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Январь-февраль ойларида 10,6 минг тонна суюлтирилган газ ва 39,2 минг тонна олтингугурт биржа савдолари орқали сотилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармлари томонидан ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газ ва техник олтингугурт истеъмолчиларга бозор тамойиллари асосида фақат биржа савдолари орқали сотилиб келинмоқда.

2023 йил январь-февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ завод ва бошқармалари томонидан 64,96 млрд сўмлик 10,6 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулотлари товар-хом ашё биржаси орқали ички бозорга сотилган бўлиб, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,9 тонна кўп ёки ўсиш суръати 137,7 фоизни ташкил қилади.

Шунингдек, 2023 йил январь-февраль ойларида Жамият томонидан Муборак газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилган 22,56 млрд сўмлик 39,2 минг тонна олтингугурт маҳсулотлари товар-хом ашё биржаси орқали ички бозорга сотилди.

Жорий йилнинг январь-февраль ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан суюлтирилган газ ва олтингугурт маҳсулотларини товар-хомашё биржаси орқали ички бозорга сотиш натижасида жами 87,5 млрд сўмлик битимлар тузилган бўлиб, 2022 йил мос даврига нисбатан ўсиш суръати 121 фоизни ташкил қилди.

Шу билан бирга, 2023 йил 6 февралдан бошлаб Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг реализациясини “Ўзбекнефтгаз” АЖда ташкил этилган савдо майдончаси орқали амалга ошириш йўлга қўйилди.

Тизимда ягона тижорат сиёсатини йўлга қўйиш ҳамда марказлашган брокерлик фаолиятини амалга ошириш мақсадида 2023 йил давомида Жамият тизим корхоналари ва бошқа соҳага оид юридик шахсларга ҳам брокерлик хизмати кўрсатиш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ корхоналари томонидан сифатли, дунё стандартларига мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш қувватларини янада ошириш, бозор тамойиллари асосида маҳсулотларни биржа савдолари орқали сотувини жадаллаштириш ва Республиканинг барча турдаги истеъмолчиларига узлуксиз етказиб бериш бўйича тизимли ишлар давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|