April 4

“Air Products” компанияси раҳбари “Uzbekistan GTL” заводида бўлди

O‘zbekcha Ruscha

2025 йил 3 апрел куни АҚШнинг нуфузли “Air Products” компанияси янги бош ижрочи директори Эдуардо Менезес бошчилигидаги делегация Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводида бўлишди.

Ташриф доирасида компания вакилларига GTL заводида ўтказилган икки корхона ҳамкорлигидаги режали таъмирлаш ишларининг якуний натижалари, таъмирлашдан кейинги ишлаб чиқариш самарадорлиги ҳақида маълумот берилди ҳамда меҳмонларни ишлаб чиқариш жараёни билан яқиндан таништириш мақсадида заводнинг барча қурилмалари бўйлаб экскурсия ташкил этилди.

Э. Менезес “Uzbekistan GTL” заводининг технологик ютуқлари, соҳадаги ноёб заводлардан бири эканлиги, режали таъмирлаш ишлари муддатидан олдин юқори сифатда бажарилганлигини алоҳида қайд этди.

Шунингдек, ташриф давомида барқарор ривожланиш ва экологик хавфсизлик бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати