“Ўзбекнефтгаз”: Жорий йилнинг ўтган даврида жисмоний ва юридик шахслардан 937та мурожаат келиб тушди
Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув аппаратига ҳисобот даврида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлилига кўра, ўтган давр мобайнида жами 937 та та мурожаат келиб тушган. Барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.
Мурожаатларнинг 853 таси (91%) жисмоний шахслардан ва 84 таси (9%) юридик шахслардан келиб тушган.
Шулардан,
• 404 таси (43%) электрон,
• 336 таси (36%) ёзма,
• 197 таси (21%) оғзаки мурожаатлардир.
Кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, 273 таси (29%) ишга кириш, 130 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 129 таси (14%) меҳнат муносабатлари, 57 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари,
348 таси (37%) бошқа масалаларни ташкил этади.
Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан Қашқадарё 461 та (49%), Бухоро 122 та (13%), Сурхондарё 35 та (4%), Фарғона 27 та (3%), Самарқанд 26 та (3%) вилоятларида ва Тошкент шаҳрида 95 та (10%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.
Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 937 та мурожаатдан, 222 таси қаноатлантирилган, 690 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 23 таси иш жараёнида.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 268 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 247 таси ижроси таъминланди, 21 таси кўриб чиқилмоқда.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 629 та онлайн маслаҳатлар берилди.
Келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқармалар, департаментлар ва ҳудудий корхоналар раҳбарлари билан биргаликда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш юзасидан барча зарур чоралар кўриб борилади.
Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати
#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш
|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|