“Ўзбекнефтгаз”: “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш марафонида 500 нафарга яқин ходим қатнашди
Бугун, 18 май куни “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2023” 25-юбилей халқаро кўргазмаси доирасида ёш мутахассислар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида “UNG-YOUTH MARATHON” югуриш марафони ўтказилди.
Кўтаринки руҳда ўтказилган ушбу югуриш марафонида 500 нафарга яқин ёш ходимлар иштирок этди. Иштирокчилар марафонда 3 км. масофага югуриш бўйича ўз кучларини синашди. Белгиланган масофани биринчи бўлиб, югуриб ўтган 6 нафар иштирокчи ғолиб деб топилди.
Қизлар ўртасидаги беллашувда:
1️⃣-ўрин — Дурдона Сафарова, талаба-иштирокчи;
2️⃣-ўрин — Валерия Аширова, "Узбекгеофизика" АЖ ходими;
3️⃣-ўрин — Дилафрўз Бурхонова, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходими.
Йигитлар ўртасидаги беллашувда:
1️⃣-ўрин — Нодир Таниев, “ЎзЛИТИнефтегаз” АЖ ходими;
2️⃣-ўрин — Шерали Мусулмонов, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходими;
3️⃣-ўрин — Достон Эргашев, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи ходими.