October 16, 2023

Маҳаллийлаштиришда инновацион ёндашувлар

O‘zbekcha Ruscha

Қарши шаҳрида ўтказилган ҳудудий саноат ярмаркаси доирасида “Маҳаллийлаштиришда инновацион ёндашувлар” мавзусида халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтди.

Анжуман "Ўзбекнефтгаз" АЖ, “Нефть ва газ соҳасидаги таълим-ишлаб чиқариш кластери” аъзолари, Тошкент кимё-технология институти, Умумий ва ноорганик кимё институти ҳамда Ўзбекистон нефть ва газ саноати илмий муҳандислари жамияти билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Унда Хитой, Қатар, Россия, Озарбайжан, Белорус, Тожикистон, Қозоғистон ва мамлакатимиз олий таълим муассасалари ва илмий текшириш институтлари олимлари ва мутахассислар ўз маърузалари билан иштирок этди.

Маърузалар мавзуси геология-қидирув ишлари, конларни ишлатишдаги инновациялар, нефть ва газни чуқур қайта ишлаш, яшил кимё ҳамда энергия тежамкор технологияларни соҳада ривожлантириш муаммолари ва истиқболларига бағишланди. Шунингдек, олимлар соҳада таълим ва ишлаб чиқариш кластерини ривожлантиришда инновацион ёндашувларни муҳокама этишди.

Анжуман сўнггида “Энг яхши инновацион ғоя”, “Энг яхши инновацион тақдимот” номинациялари бўйича ғолиб бўлганлар ва ёш олимларга ноутбук, планшет ва махсус сертификатлар топширилди.

Ёш олимлар ва мутахассислар томонидан тадбир ташкилий қўмитасига келиб тушган 250 дан зиёд тезис ва мақолалар ягона тўплам сифати чоп этилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube