Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Инвестициялар, саноат ва инновация департаменти Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизматлар мониторинги бўлими менежери лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Номзодларга қўйиладиган квалификация талаблар:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: Иқтисод;
• тилларни билиши: ўзбек, рус, инглиз тиллари;
• компьютер саводхонлиги: Ишончли компьютер фойдаланувчиси (Microsoft office: Еxcel, Word, Powerpoint);
• Камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши лозим.
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда электрон ҳужжатлар айланмаси билан ишлаш;
• Меъёрий ҳужжатлар айланиши электрон тизимлари билан мунтазам равишда иш олиб бориш;
• Тааллуқли масалалар бўйича Президент Фармон ва Қарорлари, Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари, шунингдек Жамият бошқарув органларининг қарор ва буйруқларининг бажарилишини таъминлаш;
• Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар томонидан ечимлар лойиҳалари ва бошқа материалларни ўз вақтида тақдим этилишини назорат қилиш;
• Йўналиши бўйича саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ойлик, чораклик ва йиллик хисоботларни статистик ташкилотга ва тегишли вазирлик, идораларга тақдим этиш;
• Инвестиция дастури, саноат махсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда қурилишлар манзилли рўйхатига киритилган лойиҳалар кесимида (ойлик, чораклик, йиллик) тақдим этиладиган маълумотларга асосан жойига чиқган ҳолда ўрганиб, белгиланган мажбуриятларни бажарилиши устидан назоратни амалга ошириш;
Номзодлар 2024 йил 29 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилга юборишлари ёки ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари ёки резуме юборишлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.
Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.