Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бухгалтерия ҳисоби ва корпоратив ҳисобот департаменти Банк ва кредит операциялари ва солиқларни ҳисоблаш ва ҳисоботи бўлими катта эксперти лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблар:
• Маълумоти: олий, магистр даражаси қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади;
• Мутахассислиги: бухгалтерия ҳисоби , аудит, солиққа тортиш, иқтисодиёт;
• Тилларни билиш даражаси: ўзбек тили - мукаммал, рус ва инглиз тили (қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
• Компьютер саводхонлиги: ишончли компьютер фойдаланувчиси (MS Оffice, 1С Бухгалтерия дастурларида ишлай олиши);
• Сертификатларнинг мавжудлиги: Солиқ маслаҳатчиси, Молиявий ҳисобнинг халқаро стандартлари (МҲХС) йўналишларда малака оширганлигини тасдиқловчи сертификатлар мавжуд бўлиши лозим.
• иш тажрибаси: Камида 5 йил, шундан нефт-газ соҳаси молия-иқтисод тармоқларида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши талаб этилади.
Мутахассисга қўйиладиган функционал мажбуриятлар:
• Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқларни ҳисоблаш;
• Солиқ ҳисоботларини тузиш ва ўз вақтида тақдим этиш;
• Ҳисобланган солиқлар тўғрисидаги маълумотларни 1С дастурига киритиб, ҳисобини юритиш;
• Мажбурий тўловларни ҳисоблашда солиқ қонунчилиги ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя этилишини таъминлаш;
• Солиқ тўловларини оптималлаштириш бўйича таклифлар киритиш, корхонанинг солиқ ва бюджет сиёсатини ишлаб чиқишда иштирок этиш;
• Ижро назорати ва ҳужжатлар айланиши электрон тизимлари билан мунтазам равишда иш олиб бориш;
• Жамият ва унинг тасарруфидаги корхоналарда бўлим йўналиши билан боғлиқ мунозарали масалаларни ҳал қилишда ёрдам кўрсатиш;
Номзодлар 2025 йил 7 февралга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳавола орқали анкета тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.