2023 йилда Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан 4 млрд 151 млн куб метр хом-ашё гази қайта ишланди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуаси томонидан ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар ўзининг кенг кўламлилиги ҳамда кўплаб мақсадларга мўлжаллангани билан республика иқтисодиётида турли тармоқлар барқарор ва самарали ривожланишига ҳисса қўшиб келмоқда.
2023 йилда мажмуа томонидан 4 млрд 151 млн куб метр хом-ашё гази чуқур қайта ишлаш учун қабул қилиниб, режа кўрсаткичи бажарилиши 103,6 фоизни ташкил этди.
• 3 млрд 480 млн куб метр тозаланган табиий газ ишлаб чиқилиб, режа кўрсаткичи бажарилиши 103,1 фоизни ташкил этди;
• 103,5 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи бажарилиши 108,4 фоизни ташкил этди;
• 117,9 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи бажарилиши 110,2 фоизни ташкил этди;
• 908 тонна олтингугурт ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи бажарилиши 113,5 фоизни ташкил этди;
• 131,9 минг тонна полиэтилен грануласи ишлаб чиқарилиб, режа кўрсаткичи бажарилиши 105,5 фоизни ташкил этди.
Жами 3,37 трлн сўм қийматдаги маҳсулот ишлаб чиқарилди ва режа кўрсаткичлари ортиғи билан бажарилди.
Мажмуа томонидан қайта ишланган маҳсулотлар ташқи ва ички бозор истеъмолчиларига биржа савдолари орқали етказиб берилмоқда.