May 11, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: 2022 йилнинг январь-апрель ойларида келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23, 34, 35 - моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга ва тизим корхоналарига 2022 йилнинг январь-апрель ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг апрель ойигача жисмоний ва юридик шахслардан жами 429 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича масъул мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Мурожаатларнинг 399 таси (93%) жисмоний шахслардан ва 30 таси (7%) юридик шахслардан келиб тушган.

Шулардан,
• 207 таси (48%) электрон, • 162 таси (38%) ёзма, • 60 таси (14%) оғзаки мурожаатлардир.

Мурожаатларда кўтарилган масалаларга кўра, 143 таси (33%) ишга кириш, 40 таси (9%) меҳнат муносабатлари, 59 таси (14%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш, 27 таси (6%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, 160 таси (38%) бошқа масалаларни ташкил этди.

Ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, мурожаатлар асосан Қашқадарё вилоятидан 227 та (53%), Бухоро вилоятидан 43 та (10%), Сирдарё вилоятидан 22 та (5%), Фарғона вилоятидан 16 та (4%), Самарқанд вилоятидан 16 та (4%) ва Тошкент шаҳридан 26 та (6%) яшовчи фуқаролардан келиб тушганлигини кўриш мумкин.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг бошқарув аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 429 та мурожаатдан, 105 таси қаноатлантирилган, 313 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 2 таси рад этилган, 9 таси иш жараёнида.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 141 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 135 таси ижроси таъминланди, 6 таси кўриб чиқилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 5 та мурожаат келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.
Мурожаатларга тезкор жавоб бериш мақсадида расмий веб-сайтда “Онлайн-маслаҳатчи” модули фаолияти жорий этилиб, фуқароларга 278 та онлайн маслаҳатлар берилди.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|