April 4

Бухорода ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси бошланди

O‘zbekcha Ruscha

Аввал хабар берилганидек, бугун Бухоро вилоятида Ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркаси ўз ишини бошлади.

Унда мамлакатимиздаги энергетика, кимё, қурилиш материаллари ва енгил саноат, қишлоқ ва сув хўжалиги, туризм, шунингдек, бошқа тармоқларга ихтисослашган йирик корхоналар иштирок этмоқда.

Ушбу ярмаркани ўтказишдан мақсад саноат ташкилотлари ва маҳаллий корхоналар ўртасида тармоқлараро кооперация алоқаларини кенгайтириш, маҳсулотларни маҳаллийлаштириш, импорт ўрнини босувчиларини ўзлаштиришни йўлга қўйишдан иборат.

Ярмаркада "Ўзбекнефтгаз" АЖ корхоналари томонидан ишлаб чиқарилаётган ва ўзлаштириши режалаштирилган кенг турдаги маҳсулотлар ҳам намойиш этилмоқда. Эҳтиёж учун зарур бўлган маҳсулот ва хизматларни харид қилиш, маҳаллийлаштириш бўйича кооперация алоқаларини йўлга қўйиш ярмарканинг асосий мақсадларидан бири.

Кўргазма доирасида ўтказиладиган учрашувларда “Uzbekistan GTL” заводи маҳсулотларини бозорга чиқариш ва сотишда тармоқлараро кооперацияни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, кўргазма 5 апрель куни ҳам ўз ишини давом эттиради.

“Бухоро НҚИЗ” МЧЖ Матбуот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook