April 7
“Соғлом оила учун бирлашайлик”
Пойтахтда “Соғлом оила учун бирлашайлик” шиори остида хотин-қизлар ўртасида ўтказилган спорт тадбирида И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефт ва газ университетининг Тошкентдаги филиали ходимлари ва талабалари иштирок этишди.
Акция доирасида эрталабки бадантарбия машғулотлари ва 5000 қадамлик оммавий сайр ташкил этилди.
Тадбирдан кўзланган мақсад хотин-қизларни соғлом турмуш тарзига, оммавий спортга жалб этишдан иборат.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳар йили анъанавий ташкил этиб келинаётган ушбу тадбир орқали аёллар спорт билан фаол шуғулланиш орқали соғлиқларига эътиборли бўлишга чақирилади.
April 7, 05:26
0 views
0 reposts