March 6

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бурғилашни бошқариш маркази қуйидаги 10 та лавозимга малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

• Бурғилашни технологик назорат қилиш гуруҳи раҳбари;

• Қудуқ раҳбари (бурғилаш инжиниринги);

• Бурғилаш ишларини 24/7 назорат қилиш - бош мутахассиси;

• Бурғилаш ишларини оптималлаштириш бўйича гуруҳ раҳбари;

• Қия йўналтирилган қудуқларни бурғилаш ва бурғилаш долотолари бўйича эксперт;

• Бурғилаш эритмалари бўйича эксперт;
• Қудуқларни мустаҳкамлаш ишлари бўйича эксперт;
• Қудуқларни тугатиш бўйича эксперт;

• Қийинчиликлар ва асоратларни бартараф этиш бўйича эксперт;

• Бурғилаш ишлари бўйича супервайзер.

Бурғилашни бошқариш маркази мутахассисларига қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;

• маълумоти бўйича мутахассислиги: нефт ва газ иши, қудуқларни бурғилаш, нефт ва газ ҳамда кимё-технология;

• тилларни билиши: ўзбек, рус тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин, инглиз тилини билиши устунлик беради;

• компьютер саводхонлиги: Ишончли компьютер фойдаланувчиси (Microsoft office: Еxcel, Word, Powerpoint, I CEM, CEM PRO, CEM CAD, LANDMARK, WELL-PLAN ва бошқа муҳандислик ҳисоб китобларини бажарувчи дастурлардан фойдалана билиши);

• иш тажрибаси: нефт ва газ соҳасида камида 5 йил.
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• Дала геологияси бўйича асосий билимларга эга бўлиши, концептуал геологик моделларни қуриш тамойиллари ҳақида умумий маълумотларни билиши;

• Нефт ва газ конларини ишлатиш бўйича умумий маълумотларга эга бўлиши, қазиб чиқарувчи ва ҳайдовчи қудуқларни қуриш асосларини билиши;

• Бурғилаш майдонини тайёрлаш ҳамда минора қуриш ишлари асослари, бурғилаш дастгоҳини ишга тушириш қоидалари ва талаблари, бурғилаш майдонига қўйиладиган талаблар, бурғилаш майдончаси, технологик коммуникациялар ва сув сақлаш ҳажмларини жойлаштириш қоидаларини билиши;

• Бурғилаш дастурларини ишлаб чиқиш ва шакллантиришнинг махсус билим ва тажрибасига эга бўлиши, бурғилаш ишларини қоғозда режалаштириш (бурение на бумаге), қийинчиликсиз бурғилаш ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, “чуқурлик-кун” жадвалларини шакллантириш, оператив бурғилаш, қудуқларни қурилиш билан тугатиш ва ишлаб чиқаришга топшириш режаларини ишлаб чиқиш, йўл қўйилган камчиликлардан тегишли хулосалар ишлаб чиқиш;

• Таҳлилий фикрлаш, масъулиятлилик, стрессга чидамлилик, пунктуал, жамоа билан ишлай олиш, кўп вазифали режимда ишлаш;

• нефт ва газ саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилайдиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар;

- нефт ва газ соҳасида бошқарув тизими, хавфсизлик, меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш, атроф-муҳит, саноат хавфсизлиги ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг талаб ва асослари;

Номзодлар 2024 йил 17 мартга қадар ушбу ҳаволага ([email protected].) кириб, анкета тўлдиришлари мумкин.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook