Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Трансформация ва операцион самарадорлик департаменти (Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Бухоро вилояти)га Операцион самарадорлик хизмати бошлиғи лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: иқтисодиёт, менежмент, технология, муҳандислик;
• тилларни билиш: рус тили мукаммал, инглиз тили асосий;
•иш тажрибаси: етакчи нефт ва газ компанияларида камида 5 йиллик стаж афзаллик беради;
• раҳбарлик лавозимларида иш тажрибасига эга бўлиш;
• лойиҳаларни бошқариш, иқтисодиёт ва менежмент асосларини билиш;
• нефт-газ секторидаги қурилмалар ва ускуналар технологияси ва ишлаш тамойиллари (газни тайёрлаш, тозалаш ва фрациялаш қурилмалари) бўйича билимга эга бўлиш;
• бюджет ва бизнес - режаларни тузиш кўникмаларига эга бўлган маъқул;
• жамоага раҳбарлик қилиш, ташаббускорлик қобилияти;
• яхши етакчилик, таҳлилий ва баҳолаш қобилиятлари;
• муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш қобилияти;
Номзодлар 2024 йил 1 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.