December 2, 2024
Ёнғин хавфсизлиги бўйича профилактик тадбир
Мамлакатимизда ўтказилаётган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги корхона ва заводларда ҳам ёнғин содир бўлишига йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирларни янада кучайтириш мақсад қилинган.
Хусусан, Муборак газни қайта ишлаш заводида ҳам ишчи-ходимлар ўртасида тарғибот ва ташвиқот, ўқув машғулотлари ташкил этилмоқда.
Заводнинг ҳар бир объектида ёнғин хавфсизлиги қоидаларини тарғиб қилувчи пано, плакатлар ва эслатмалар ўрнатилди.
Шунингдек, қурилмаларнинг беталофат ва тўхталишларсиз ишлаши, ишчи-ходимлар муҳофазаси учун ёнғин гидрантлари, ёнғин ўчириш кранлари, совутиш тизимлари, ёнғин ўчириш қалқонлари мунтазам текширилиб, жанговар шайлиги назоратдан ўтказилмоқда.
Тарғибот ойлиги давом этмоқда.
December 2, 2024, 06:23
0 views
0 reposts