October 31

Айрим тоифадаги шахсларга бензин учун тўланадиган компенсация миқдори ўзгарди

O‘zbekcha Ruscha

Қонунчиликка мувофиқ, бир қатор шахсларга автомобил бензини сотиб олиш харажатларининг бир қисми ойлик пул компенсацияси сифатида тўланади.

Ҳукумат ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясининг 2024 йил 15 октябрдаги қарори билан ушбу турдаги компенсациянинг янги миқдори белгиланди.

Унга кўра, бензин учун компенсатсия миқдори 2024 йил III чоракдан бошлаб 127 520 сўмни ташкил қилади.

Компенсация олиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар яшаш жойи бўйича пенсия ва нафақалар тайинланадиган органларга мурожаат қилади.

Бензин учун компенсация тўловлари "Ўзбекнефтгаз" АЖ томонидан молияшлаштирилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook