December 26, 2024

Мутахассислар газ турбинали двигателларнинг капитал таъмирдан кейинги синов ишларида қатнашмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан сиқув компрессор станцияларининг барқарорлигини таъминлаш ҳамда ишлаб чиқариш қувватларини ошиш мақсадида қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг сиқув компрессор станциясидаги 2 та АИ-336-2-8 русумли газтурбинали двигатели шартнома асосида Россиянинг Москва шаҳридаги “ГТ инжиниринг” МЧЖ компаниясига капитал таъмирлашга юборилган эди.

Мутахассислар таъмирдан сўнгги махсус синов ишларида қатнашиш ва двигателларни қабул қилиб олиш мақсадида Москва шаҳридаги “Горизонт” заводида етиб бордилар.

Газтурбинали двигателни капитал таъмирлаш вақтидаги техник жиҳатдан мураккаб бўлган текшириш, ҳисоблаш, йиғиш, созлаш жараёнларида қатнашиб, хорижий мутахассислар билан ўзаро тажриба алмашдилар. Айни пайтда двигателларнинг капитал таъмирдан кейинги ишчи техник кўрсаткичлари текширилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook