January 29

Бухоро вилоятидаги ташкилотларда Углеводородлар қазиб чиқариш ҳамда маҳсулот ишлаб чиқариш масалалари кўриб чиқилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Б.Сидиқов бошчилигидаги “Ўзбекнефтгаз” АЖ департаментлари бошлиқларидан иборат Ишчи гуруҳ Бухоро вилоятидаги Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ўрганишлар олиб бормоқда.

Дастлаб, Газли газни қайта ишлаш заводида Ўзбекистон Ҳарбийлаштирилган газ хавфсизлиги ва отқинга қарши қисмининг моддий-техник базасини янгилаш йўналишидаги топшириқлар ижроси бўйича ташкилий ишлар, хусусан ҳамкор ташкилотлар томонидан қўлланилаётган махсус ёнғин ва газдан ҳимоя кийимлари, техник воситалари кўздан кечирилди.

Газли газни қайта ишлаш заводи қурилмалари иш ҳолати билан танишилди ва уларни барқарор ишлашини таъминлаш учун 2025 йилда “Учқир” сиқув компрессор станцияси ва газни қайта ишлаш қурилмаларини таъмирлаш режалари кўриб чиқилди. Таъмирлаш ишлари вақтида табиий газ қазиб чиқариш камайишини минимум даржага тушириш учун таъмир ишларини параллел олиб бориш имкониятларини кўриб чиқиш бўйича масъулларга топшириқлар берилди.

Шўндан сўнг, Бухоро вилоятида жойлашган тизим ташкилотлари раҳбарияти иштирокида 2024 йил якунлари ва 2025 йил режаларига бағишланган йиғилиш ўтказилди. Унда, вилоятдаги ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботи тингланди.

Газли бошқармаси конларида 2025 йилда белгиланган геологик-техник чора тадбирлар режаси тадбирлар кесимида кўриб чиқилиб муҳокама қилинди. Тадбирлар доирасида қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш, технология йўналишида 5 та конда 6 та кичик компрессор станцияларини қуриш лойиҳаларига масъул бўлган тизим ҳамда пудратчи ташкилотлар раҳбарларига топшириқлар берилди.

Дояхотин конидаги бур қатламларида аниқланган заҳираларни ўзлаштириш тажрибасини Қумли, Тайлоқ конларида ҳам истиқболлигини синаб кўриш бўйича ҳамкор ташкилотларнинг иш режалари тингланди.

Газли бошқармасида ишлаб чиқариш жараёнларининг энергия самарадорлигини ошириш бўйича 2025 йилга мўлжалланган тадбирлар ижросини қатъий таъминлаш ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш лозимлиги таъкидланиб, бу борадаги ишларни ўз вақтида бажариш бўйича кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook