November 14, 2024

Вакант лавозимлар учун танлов

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Нефт маҳсулотларини ишлаб чиқариш департаменти нефт кимёси ва илғор технологияларни тадбиқ этиш бўлими бош мутахассиси (болани 2 ёшгача тарбиялаш таътилидаги ходим ўрнига) лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.

Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:

• маълумоти: олий;
• мутахассислиги: нефт ва газ соҳаси менежменти, техник, молия, иқтисод, маркетинг, логистика, бизнес.
• тилларни билиши: ўзбек ва рус тилини мукаммал билиш (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади.)
• компьютер саводхонлиги: Ишончли компьютер фойдаланувчиси (Microsoft office: Еxcel, Word, Powerpoint);
• Нефт ва газ соҳасида камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши.

Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:

• Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ҳамда электрон хужжатлар айланмаси билан ишлаш;
• Соҳанинг иқтисодий ва ижтимоий ривожланиш истиқболлари, бошқарувнинг бозор усуллари, Маркетинг;
• Бозор конъюнктурасини ўрганиш, таҳлил эта олиш;
• Нефт базаларда қўлланиладиган технологиялар, жараёнлар, улардаги технологик қурилмалар тўғрисида тушунчага эга бўлиши;
• Соҳага оид ишлаб чиқариш тизимлари ва ҳисобга олиш усуллари, техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш ва рўйхатга олиш бўйича қоидалар ва йўриқномаларни билиши;
• Инновацион, инвестиция ва бошқа лойиҳалар бўйича ахборот таҳлил-маълумотлари, ҳисоботлар, маъруза матнлари, тақдимотлар, тармоқ жадваллари, йўл хариталари, чора-тадбирлар режалари ва бошқа турдаги ҳужжатларни ўзбек ва рус тилларида мукаммал тайёрлаш;
• Аналитик фикрлашнинг юқори даражаси, масъулиятлилик, стрессга чидамлилик, пунктуал, жамоа билан ишлай олиш, кўп вазифали режимда ишлаш, натижага йўналтирилганлик, тизимли ва мослашувчан фикрлаш, иш тартибига қаратилган, юқори самарадорлик ва натижаларга мотивацияланганлиги.

Номзодлар 2024 йил 28 ноябрга қадар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилга юборишлари ёки ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари ёки резуме юборишлари лозим.

Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.

Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook