April 8

Саноат хавфсизлиги соҳасида халқаро мутахассислар Тошкентда учрашди

O‘zbekcha Ruscha

"O‘ZLITINEFTGAZ" АЖ "Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг базавий тармоқларида ишлаб чиқариш қувватларини ишлатиш учун янги хавфсизлик тизимлари" мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ўтказди.

Анжумандан кўзланган мақсад хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлигини таъминлаш, авария ва жароҳат етказилиши бўйича маълумотларни таҳлил қилиш самарадорлигини ошириш, авариялар келиб чиқиши сабабларини белгилаб берадиган омиллар ва бу борадаги қонунчиликни тадқиқ этиш, хавфли ишлаб чиқариш объектларини ҳисобга олиш ва идентификациялашни илмий жиҳатдан таъминлашдир.

Тадбирда асосий эътибор саноат ва ёнғин хавфсизлиги, жараёнларни рақамлаштириш, башоратли таҳлил ва роботлашган тизимлар соҳасидаги илғор технологиялар ва ечимлар муҳокамасига қаратилди.

Иштирокчилар хавфларни камайтириш, ускуналарнинг ишлаш ишончлилигини ошириш ва инсон омилини минималлаштириш бўйича инновацион ёндашувларни тақдим этдилар. Шунингдек BIM, VR, нейро-тармоқ технологиялари ва автоматлаштирилган комплексларни жорий этиш истиқболларини муҳокама қилдилар. Энг асосийси, конференция тажриба алмашиш, илғор ишланмаларни тақдим этиш ва мутахассислар, корхоналар ҳамда илмий жамоатчилик ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш учун платформа бўлиб хизмат қилди.

Сўнгги йилларда технологиянинг жадал ривожланиши ва хавфларни самарали бошқариш талабларининг ортиши шароитида ишлаб чиқариш қувватларини ишлатишдаги хавфсизлик масалалари мамлакат учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Шу муносабат билан замонавий саноат хавфсизлиги тизимларини жорий этиш, шунингдек, ушбу соҳада тажриба ва билим алмашиш меҳнат унумдорлигини ошириш ҳамда ишлаб чиқаришдаги аварияларни минималлаштириш йўлидаги муҳим қадамдир.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати