April 4

Мурожаатлар корхоналар кесимида таҳлил қилинди

O‘zbekcha Ruscha

2025 йилнинг январь-март ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган жами 162 та мурожаатнинг барчаси бошқарув аппарати, бошқарма ва корхоналар кесимида таҳлил қилинди. Таҳлиллар мурожаатларнинг ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 29,9 фоизга камайганини кўрсатди.

Уларнинг 142 таси қаноатлантирилган, 7 таси бўйича тушунтириш берилган, 4 таси рад этилган, 9 таси иш жараёнида.

Президент виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 57 та мурожаат келиб тушган бўлиб, улардан 51 таси ижроси таъминланди, 6 таси кўриб чиқилмоқда.

787 та мурожаатга расмий веб-сайтдаги “Онлайн-маслаҳатчи” хизмати орқали тезкор жавоб ва тушунтиришлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати