April 8

“Ўзбекнефтгаз” коррупцияга қарши курашиш рейтингида топ бешликда

O‘zbekcha Ruscha

Коррупцияга қарши курашиш агенлиги томонидан давлат органлари ва ташкилотларида коррупцияга қарши курашиш ишларининг самарадорлиги бўйича рейтинг натижалари эълон қилинди.

Жорий йил 103 та давлат ташкилотининг 2024 йилдаги фаолияти 0 баллдан 100 баллгача рейтингда баҳоланди. Шундан 14 та давлат ташкилоти илк маротаба, қолган 89 таси эса такроран баҳоланди.

Натижаларга кўра, 41 та ташкилот фаолияти самарадорлиги “яхши” – (81-100 балл), 53 та ташкилот “қониқарли” – (55-80 балл) ва 9 та ташкилот “қониқарсиз” – (55 баллдан паст) тоифага ажратилди.

Қувонарлиси, баҳолаш натижаларига кўра, “Ўзбекнефтгаз” АЖ “яхши” деб топилган давлат ташкилотлари рўйхатида бешинчи ўринни эгаллади.

Агентлик хулосасида баҳолаш якунлари бўйича “яхши” деб баҳоланган давлат ташкилотларининг коррупцияга қарши курашиш борасидаги ижобий тажрибаси оммалаштирилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати