Today

Мавсумга барча тайёргарлик чоралари кўрилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Газли нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2024/2025-йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар сарҳисобига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди.

Унда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналарни барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, дастлабки қайта ишлаш қурилмаларида амалга оширилган режали таъмирлаш ишлари бўйича батафсил маълумотлар берилди.

Қайд этиш жоизки, мавсумга тайёргарлик бўйича бошқармадаги 1 та қозонхона, 5 та қозонхона, 1 та трансформатор подстанцияси, 42 км газ тармоғида жорий таъмирлаш ишлари тўлиқ тугатилди. 3 та дизель электр станцияси, 3 та газ тақсимлаш пункти текширилиб ишчи ҳолатга тайёрлаб қўйилди. 62 метр кабел эстакадаси, 15 км сув, 63 метр иссиқлик тармоғи таъмирланиб, 75 метр қисми изоляция қилинди.

Шунингдек, 8 та узлуксиз электр таъминоти манбалари (UPS), 2 та заҳирани автоматик улаш қурилмаси соз ҳолга келтирилди. 8 та ишлаб чиқариш биноси, 17 та технологик қурилма таъмирланди. 8 та газ конденсат маҳсулотини сақлашга мўлжалланган сиғимда таъмирлаш ишлари тугатилиб ишга туширилди.

Белгиланган чора-тадбирларни амалга оширилиши натижасида бугунги кунда бошқарма томонидан кунлик 11 млн 650 минг кубометр табиий газ, 250 тонна газ конденсати қазиб чиқариш ва 250 тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқарилишига эришилди.

Матбуот анжуманида журналистлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоблар олишди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook