November 18

Ўзбекистонда энергетикани режалаштириш масалалари муҳокама этилди

O‘zbekcha Ruscha

Тошкентда ўтказилган “InnoWeek” - ғоялар ҳафталиги доирасида “Ўзбекистонда барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш учун энергетикани режалаштириш” халқаро семинари бўлиб ўтди.

Тадбир “Ўзбекнефтгаз” АЖ, Инновацион ривожланиш агентлиги ва БМТнинг Европа иқтисодий комиссияси билан ҳамкорликда ташкил этилди. Унда Марказий Осиё мамлакатлари, EKATO, UNECE, БМТнинг саноатни ривожлантириш ташкилоти (UNIDO), Фанлар Академияси ҳамда вазирликлардан вакиллари иштирок этдилар.

Семинарда халқаро экспертлар томонидан маъқулланган NEXSTEP дастурий маҳсулоти — сиёсий қарорларни қабул қилишда комплекс ва инновацион ёндашувни ифодаловчи энергетикани режалаштиришда техник, иқтисодий ва ижтимоий-экологик таҳлилни бирлаштирган методология кўриб чиқилди. Шунингдек, водород технологияларини ривожлантириш бўйича республикада олиб борилаётган илмий-амалий ишлар муҳокама этилди.

Шунингдек, БМТнинг Осиё ва Тинч океани мамлакатлари бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ва UNECE томонидан Ўзбекистон саноати, уй-жой, транспорт ва тижорат соҳаларида энергия сиғимдорлиги бўйича батафсил маълумотлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook