Yesterday

Корея Республикаси элчиси “Uz-Kor Gas Chemical” заводига ташриф буюрди

O‘zbekcha Ruscha

Корея Республикасининг Ўзбекистондаги элчиси Жаноб Вон До Ёнг бошчилигидаги делегация "Uz-Kor Gas Chemical" қўшма корхонасига ташриф буюрди.

Қайд этиш жоизки, бугунги кунда Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида стратегик ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилган бўлиб, хусусан “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ушбу мамлакатнинг кўплаб йирик компаниялари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳалар амалга ошириляпти.

Ташриф давомида элчи бошчилигидаги делегация заводнинг ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулот сифати, маркетинг тизими билан таништирилди.

Мутахассислар томонидан Кореянинг илғор компаниялари билан ҳамкорликда амалга оширилган ва режалаштирилаётган истиқболли лойиҳалар ҳақида тақдимот ўтказилди.

Учрашув давомида Вон До Ёнг алоқалар қамровини кенгайтириш борасида мавжуд тўсиқларни бартараф этишда яқиндан кўмаклашишга доимо тайёрлигини маълум қилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook