April 4

Газ конларининг ер усти инфратузилмаси ривожлантирилмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ газ конларидан углеводородлар қазиб чиқариш барқарорлигини таъминлаш, табиий газ қувурларидаги гидравлик қаршиликларнинг олдини олиш ва босимлар йўқотилишини камайтириш мақсадида ер усти инфратузилма объектлари ривожлантирилмоқда. Шу мақсадда тизимли тарзда қатор технологик тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

Жумладан, Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Ўртабулоқ” конидаги 1 ва 2 - сонли газ йиғув жойларидаги қудуқларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Газни тайёрлаш қурилмасини қуриш ҳамда ушбу қурилмадан газни “Денгизкўл” конидаги 2-сонли Сиқув компрессор станциясига узатиш учун қўшимча газ қувури монтаж қилинди.

Ушбу тадбирлар самараси ўлароқ қазиб олинаётган табиий газ таркибидан қатлам сувлари ажратиб олиниб, қувурлардаги гидравлик қаршиликлар камайтирилди. Шунингдек янги қувур орқали “Денгизкўл” конидаги 2-сонли Сиқув компрессор станцияси агрегатларида газ босимини ошириб бериш таъминланмоқда.

Натижада Муборак бошқармаси конларидан кунлик қўшимча 120 минг куб метр табиий газ қазиб чиқаришга эришилди.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати