Импортга боғлиқликни камайтириш мақсадида янги имкониятлар изланмоқда
"Ўзбекнефтгаз" АЖ масъуллари Навоий вилоятидаги ишлаб чиқариш корхоналари билан импорт ўрнини босувчи янги маҳсулот ва хизматларни ишлаб чиқиш имкониятларини ўрганди.
Мутахассислар маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан саноат ҳамкорлигини мустаҳкамлаш мақсадида “Navpromlitmash” МЧЖ, “Universal Filter” МЧЖ ва “Навоий бурғулаш ускуналари заводи” МЧЖнинг ишлаб чиқариш майдонларида бўлишди.
Мазкур корхоналар ўз салоҳиятлари, хусусан, газни қайта ишлаш заводлари учун эҳтиёт қисмлар ва кимёвий реагентлар, саноат фильтрлари, бурғулаш ускуналарини ишлаб чиқариш жараёнлари ва хизматларини намойиш этишди.
Жамият вакиллари импортга боғлиқликни камайтириш мақсадида узоқ муддатли лойиҳаларни ривожлантиришга қизиқиш билдирди.
Томонлар янги маҳсулотларни жорий этиш бўйича ҳамкорликни давом эттириш ва ушбу маҳсулотларни тажриба синовларидан ўтказиш бўйича келишиб олдилар.
Учрашувлар "Ўзбекнефтгаз" ва маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ўртасидаги ҳамкорликнинг янги босқичини белгилаб берди.