October 3

Янги ҳамкорлар билан келишувларга эришилди

O‘zbekcha Ruscha

Қозоғистоннинг Энергетика вазирлиги, “КазМунайГаз” ва “KAZENERGY” ташкилотлари расмий кўмагида “KIOGE – 2024” 29-халқаро нефт ва газ конференцияси бўлиб ўтди. Икки йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу тадбир энергетика соҳасида энг муҳим воқеаларидан бири ҳисобланади.

Бу йилги конференция ва кўргазмада 20 та давлатдан 340 дан ортиқ йирик компания вакиллари иштирок этиб, ёқилғи-энергетика, нефт ва газ ускуналари, бурғулаш технологиялари, саноат хавфсизлиги ва муҳандислик соҳаларидаги энг сўнгги ишланмаларини тақдим қилишди.

“KIOGE – 2024” конференцияси доирасида энергетика лойиҳаларини амалга оширишда халқаро ҳамкорлик мавзусида пленар сессия ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ишчи гуруҳи ҳам тадбирда фаол иштирок этиб, бир қатор давлат идоралари ва тадбиркорлик субъектлари билан муҳим учрашувлар ўтказди.

“Sufa Technology Industry” ва “Rosen Group” компаниялари билан қувур маҳсулотларини ўзлаштириш, уларни босим остида текшириш, таъмирлаш ва ишлаб чиқариш объектларини синовдан ўтказиш бўйича ҳамкорлик йўналишлари муҳокама қилинди.

“КазМунайГаз” ва “ҚазақГаз” вакиллари билан қудуқларни бурғулаш, газни қайта ишлаш, углеводородларни қазиб олиш ва янги ёқилғи маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўналишида ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилди.

Шунингдек, кўргазма доирасида 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган Энергетика ҳафталиги учун янги ҳамкорлик йўналишлари, хусусан, Канада, Европа, Америка компаниялари ва молиявий институтлар кўламини кенгайтириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди. Хусусан, “CNPC”, “Sinopec”, “КазМунайХим”, “Glensol”, “IPS” ва бир қатор Канада компаниялари иштирок этиши режалаштирилган.

Бу ҳамкорликлар келгусида “Ўзбекнефтгаз” АЖ учун халқаро майдонда янги имкониятлар эшигини очишга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook