Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли Муборак, Газли, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва Муборак газни қайта ишлаш заводида Операцион самарадорлик хизмати бошлиғи лавозимига очиқ танлов эълон қилади.
Операцион самарадорлик хизмати бошлиғига қўйиладиган квалификация талаблар қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий;
• маълумоти бўйича мутахассислиги: техника ва иқтисод, технология, иқтисод;
• тилларни билиши: рус ва ўзбек тиллари – оғзаки ва ёзма нутқ эркин (инглиз тилини билиш қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади);
• компьютер саводхонлиги: Microsoft office (Еxcel, Word, Powerpoint);
• иш тажрибаси: нефть ва газ соҳасида камида 5 йил муҳандис-техник лавозимларда иш тажрибаси (Раҳбарлик лавозимларда иш тажрибаси қўшимча афзаллик сифатида баҳоланади).
Билим ва кўникмалар бўйича талаблар:
• корхона технологик жараёнлари бўйича назарий ва амалий билимга эга бўлиш;
• корхона ишлаб чиқариш жараёнларининг техник-иқтисодий кўрсаткичлари бўйича назарий ва амалий билимга эга бўлиш;
• корхонани бошқариш иқтисодий асослари, операцион самарадорликни баҳолаш ва ошириш, харажатлар ва уларни оптималлаштириш усуллари тўғрисида етарли назарий билимга эга бўлиш.
Номзодлар резюме/анкеталарини ушбу электрон манзилига юборишлари лозим: [email protected].
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (ички рақам 23-36) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.
Маълумот учун: "Ўзбекнефтгаз" АЖ таркибига кирувчи бошқарма, завод ва корхоналарда фаолият юритувчи юқоридаги талабларга мос келувчи номзодлар томонидан келиб тушган аризалар биринчи навбатда кўриб чиқилади.