May 26
“Мадад бўл” донорлик акцияси ўтказилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ёшлар етакчилари ташаббуси билан навбатдаги “Мадад бўл” шиори остида донорлик акцияси ўтказилди.
Хабарингиз бор, ёрдамга муҳтож беморларни қўллаб-қувватлаш, ходимлар ўртасида инсонпарварлик ва меҳр-оқибат фазилатларини тарғиб қилиш Жамият томонидан анъанага айланган.
Навбатдаги донорлик акциясида 30 нафардан зиёд ходим ихтиёрий равишда иштирок этиб, беморларнинг соғайишига ўз ҳиссаларини қўшишди.
May 26, 06:53
0 views