February 28, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизелни экспорт қилиш учун энг яхши таклифлар сараланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган синтетик дизелни экспорт қилиш учун энг яхши таклиф бўйича саралаш танлови эълон қилинди.

2023 йилнинг майидан 2024 йилнинг декабригача темир йўл цистерналарида жўнатиш йўли билан, етказиб бериш муддатини кейинчалик узайтириш имконияти билан экспорт учун сотиб олиш бўйича UzGTL-SMD-01/23 ва UzGTL-SMD-02/23-сонли саралаш танловини эълон қилмоқда.

Танловга кўра, “Uzbekistan GTL” заводида ишлаб чиқарилган 200 минг тонналик синтетик дизел ёқилғисини “FCA Free Carrier” (Incoterms 2020) шартлари асосида, ҳар бир лоти учун 100 000 тонна миқдорида этиб белгиланган.

Нархлар диапазони “S&P Global Platts”да “European products ($/mt), Mediterranean, (codeAAWYY00), FOB(Italy), Middle price” сарлавҳаси остида Маҳсулот етказиб берилган куни эълон қилинган кунлик 10ppm ULSD котировкаси ва дифференциал (ижобий ёки салбий бўлиши мумкин) суммасига асосланади. Маҳсулот “Take or pay” шартлари асосида етказиб берилади.

Таклифларни топшириш учун охирги муддат – 2023 йил 25 март куни Тошкент вақти билан соат 15.00 (GMT +5). Таклифлар солинган конвертлар Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100060, Фарғона йўли кўчаси, 7-Б уй манзилига шахсан етказилади.

Ҳар бир иштирокчи фақат битта таклифни тақдим этиши мумкин.

Танлов ҳужжатларининг тўлиқ рўйхатини олиш учун [email protected] электрон манзилига сўровнома юборишингиз сўралади.

Қайд этиш жоизки, “Uzbekistan GTL” заводи 2023 йилда “Евро-6” “премиум” тоифасидаги 1 миллион тоннадан ортиқ экологик тоза синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.

Заводнинг ишлаб чиқариш қуввати ички бозорнинг юқори сифатли дизел ёқилғисига бўлган эҳтиёжини тўлиқ қондириш имконига эга. “Uzbekistan GTL” заводининг маҳсулотлари ҳар куни “ЎзРТХБ” АЖнинг савдо майдончаларига жойлаштирилиб борилади.

Эълон қилинган саралаш танлови доирасида “GTL” дизелини экспортга етказиб бериш ҳеч қандай чекловларсиз барча истеъмолчилар учун ички бозорни дизел ёқилғиси билан узлуксиз таъминлаш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|