2023 йилнинг январь-июнь ойларида суюлтирилган газ ишлаб чиқариш бўйича РАСМИЙ МАЪЛУМОТ
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги нефть ва газ қазиб чиқариш, қайта ишлаш бошқарма ва корхоналари зиммасига жорий йилнинг январь-июнь ойларида
321,6 минг тонна суюлтирилган газ ишлаб чиқариш режаси белгиланган эди. Амалда эса 341,337 минг тонна ишлаб чиқарилиб, режа 106,1 фоизга бажарилди.
Шунингдек ушбу давр мобайнида Республика истеъмолчиларига 320,788 минг тонна суюлтирилган газ етказиб бериш топширилган бўлиб, амалда ушбу кўрсаткич 340,207 минг тоннани ташкил этди.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ билан келишилган жадвалга кўра, олти ойда 304,448 минг тонна суюлтирилган газ маҳсулоти етказиб бериш белгиланган бўлса, амалда ушбу кўрсаткич 311,821 минг тоннага етказилди.
Завод ва бошқармаларда ишлаб чиқарилаётган суюлтирилган газнинг кунлик ҳажми, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарига юклаб бериш ҳамда биржа савдоларига чиқариш жараёнлари 24 соат давомида рақамлаштирилган онлайн тизим орқали назорат қилиб борилмоқда.