Заводнинг хавфсизлик тизими юқори баҳоланди
Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли Ўта муҳим ва тоифаланган объектларда ёнғин хавфсизлигини таъминлашни ташкил этиш бошқармаси вакиллари “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли “Uzbekistan GTL” заводида бўлишди.
Дастлаб, заводда экологик тоза синтетик ёқилғи маҳсулотларининг ишлаб чиқариш жараёнлари ва замонавий технологиялар бўйича атрофлича маълумот берилди.
Сўнгра завод ёнғин хавфсизлиги тизими, ёқилғи маҳсулотларни сақлаш ҳамда истеъмолчиларга етказиб берилиши жараёнлари билан таништирилди. Шунингдек, объектда ёнғин содир бўлишини олдини олиш ва нохуш ҳодисалар рўй бермаслиги учун тизимли чора-тадбирлар ташкил этилганига гувоҳ бўлишди.
Мутахассислар томонидан заводда қўлланилаётган янгича ёндашувлар, хавфсизлик ва самарадорликка оид чора-тадбирлар юқори баҳоланди.