November 15, 2024

Завод миллий танловда номинация ғолиби бўлди

O‘zbekcha Ruscha

Ўзбекистонда гендер тенгликни таъминлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб қилиш ва жамоатчиликка етказиш мақсадида анъанавий равишда “Гендер тенглик фаоли” миллий танловлари ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг қарорига асосан ўтказилган бу йилги танловга ҳам 30 дан зиёд талабгор ҳужжат топширишган. Вилоят босқичига ўтган талабгорлар 9 та номинация бўйича тақдирланди.

Комиссия хулосасига кўра, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол республика даражасидаги давлат органи (ташкилоти)” номинацияси ғолиби бўлди.

Уларга вилоят ҳокимлигининг ташаккурномаси ва эсдалик совғалари топширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook