Тунги махсус-тактик ўқув машғулоти
Жорий йилнинг 15 мартдан 15 апрель кунига қадар “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги завод, бошқарма ва корхоналарда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” ўтказилмоқда.
Хусусан, Қашқадарё вилоятида жойлашган “Қарши нефт базаси” МЧЖда Жамият мутахассислари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг бошқарма ходимлари билан ҳамкорликда тунги махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.
Унда объект раҳбарияти, фуқаро муҳофазаси тузилмалари шахсий таркиби, вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий Гвардия, Йўл харакати хавфсизлиги, Тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирок этди.
Бу каби амалий машғулотларни ўтказишдан кўзланган мақсад, объектларда табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларни бартараф этишда қутқариш ва бошқа шошилинч ишларни ташкил этиш ҳолатини назорат қилишдан иборат.
Тадбирда шартли равшда, зилзиладан сўнг ёқилғи қувурлари ва сиғимларда содир бўлган авариялар оқибатида фавқулодда вазиятлар юзага келтирилди. Содир бўлган хавфни бартараф этиш учун жалб этилган куч ва воситаларни машғулот ўчоғига тўғри йўналтириш, жабрланганларни хавфсиз ҳудудга олиб чиқиш ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ҳаракатлари амалга оширилди.