May 4, 2023
“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekistan GTL” заводи “BATEMAN” ва “КМПО” сиқув компрессор станцияларини электр энергияси билан таъминлайди
Айни пайтда “Uzbekistan GTL” заводига қарашли “SS01” подстанциядан Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг “110/35/6 кВ” подстанциягача узунлиги 25 км 35 кВ бўлган ҳаво линияси тармоғи ва трансформатор подстанцияси қурилмоқда.
Лойиҳанинг асосий мақсади, “Uzbekistan GTL” заводидаги буғ турбина генератори орқали ишлаб чиқариладиган ва завод эҳтиёжларидан ортган электр энергияни “BATEMAN” ва “КМПО” сиқув компрессор станцияларига етказиб беришдан иборат.
Ушбу ҳаво линияси тармоғи ва трансформатор подстанциясини ишга туширилиши ҳисобига йилига ўртача 21.2 млн кВт*соат электр энергияни ташқи тармоқдан қабул қилинмайдиган бўлади.
Лойиҳанинг қурилиш-монтаж ишлари бош пудратчи – “Махсусэнергогаз” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.