Вакант лавозимлар учун танлов
“Ўзбекнефтгаз” АЖ Кредиторлар ва рейтинг агентликлари билан ишлаш департаментига Кредит мажбуриятларини бошқариш бўлими бошлиғи лавозимига малакали мутахассислар учун очиқ танлов эълон қилади.
Мутахассисга қўйиладиган квалификация талаблари қуйидагилардан иборат:
• маълумоти: олий (бакалавр ёки магистратура, хорижий олий ўқув юртини тамомлаганларга устунлик берилади);
• мутахассислиги: Иқтисодиёт, молия, банк иши;
• тилларни билиши: Ўзбек, рус тили - мажбурий, инглиз тили – маъқулланади(IELTS сертификати асосида)
• компьютер саводхонлиги: Мукаммал фойдаланувчи (Microsoft Office, Excel, Power Point офис программалари);
• иш тажрибаси: Ўз йўналиши бўйича камида 3 йил;
Номзодлар нефт ва газ, молия, иқтисодиёт, банк ёки давлат идоралари соҳасида, халқаро молия институтларида иш тажрибаси бўлганларга устунлик берилади.
• Иқтисодий, молиявий ва таҳлилий қобилиятларга эга бўлиш. Замонавий фикрлаш, соҳа бўйича таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш;
• Масъулият, виждонлилик, меҳнатсеварлик, мақсадга мувофиқлик, стрессга чидамлилик талаб этилади.
Номзодлар 2025 йил 11 мартга қадар резюме/анкеталарини ушбу ҳаволага кириб анкета тўлдиришлари лозим.
Батафсил маълумотлар учун +(99871) 207-27-72 (2334, 2569) телефон рақамига мурожаат этиш мумкин.