January 9
Атроф-муҳитга ташланмалар миқдори белгиланган меъёрларга нисбатан камайтирилди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги бошқарма ва корхоналарнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш бўйича тегишли ташкилотлар билан келишилган ҳолда комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Дастур доирасида чиқиндиларни зарарсизлантириш ва қайта ишлаш, қурилмаларни таъмирлаш, янги энергия тежамкорларини ўрнатиш, автомобилларни газ ёқилғисига ўтказиш, табиатни муҳофаза қилишнинг илмий таъминотини ривожлантириш ва кўкаламзорлаштириш каби қатор ишлар амалга оширилди.
Натижада 2023 йилда атмосфера ҳавосига ташланадиган ташланмалар белгиланган меъёрга нисбатан йилига 21,2 минг тоннага, оқова сувларга ташланмалар йилига 9,9 минг куб метр, чиқиндилар миқдори белгиланган меъёрга нисбатан йилига 31,6 минг тоннага камайтиришга эришилди.