March 24
Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро муҳофазаси ойлиги ўтказилмоқда
Жорий йил 15 мартдан 15 апрелгача “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги объектларда “Фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ва фуқаро муҳофазаси ойлиги” деб эълон қилинди.
Газли ва Шўртан нефт ва газ чиқариш бошқармалари ҳамда Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида тадбир доирасида раҳбар ва ишчи ходимлар, фуқаро муҳофазаси тузилмалари ҳамкорликдаги органлар иштирокида тарғибот ишлари амалга оширилди.
Унда юзага келиши мумкин бўлган табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда ҳаракат қилиш бўйича махсус ёнғин ўчириш автомобиллари ва бирламчи ёнғин ўчириш воситаларининг кўргазмали намойиши ўтказилди.
Ушбу тадбирда, ишчи ходимларнинг фуқаро муҳофазаси йўналиши бўйича билим ва кўникмалари мустаҳкамланди.
March 24, 05:10
0 views
0 reposts