May 1

Жамиятни комплекс трансформация қилиш дастури ишлаб чиқилди

O‘zbekcha Ruscha

Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамиятида амалга оширилаётган трансформация ишлари янги босқичга ўтмоқда. Бундан кўзланган мақсад Жамиятни барқарор ривожлантириш, рентабеллик ва операцион самарадорликни ошириш, бизнес жараёнларини оптималлаштириш, молиявий барқарорлик ва инвестицион жозибадорликни оширишдан иборат.

Қайд этиш жоизки, Жамият фаолиятини трансформация қилиш ҳамда уни сифат жиҳатидан янги босқичига олиб чиқишда “UzAssets” инвестиция компанияси маслаҳатчилари билан ҳамкорлик қилинмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида компания вакиллари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти иштирокида ўтказилган дастлабки учрашувда Жамият фаолиятини “Комплекс трансформация қилиш чора-тадбирлари” дастури лойиҳаси муҳокама қилинган эди. Унда таклиф этилаётган чора-тадбирлар кўриб чиқилиб, истиқболдаги асосий вазифалар белгилаб олинди.

Ўтган давр мобайнида хорижий маслаҳатчилар иштирокида 30дан ортиқ учрашув ўтказилди. Уларда геология-қидирув ишлари, технологик тадбирларни шакллантириш, харидлар, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли стратегик бизнес-режалар ва уларни молиялаштириш каби қатор йўналишлар ҳолати ўрганилиб, мавжуд муаммоларни аниқлаш ва мақсадли моделни ишлаб чиқиш ишлари амалга оширилди.

Ҳамкорликда олиб борилган ишлар натижасида тайёрланган 2024-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури 7 та йўналиш бўйича жами 57 та лойиҳани амалга оширишни назарда тутади.

Бугунги кунда 12та лойиҳани амалга ошириш ишлари бошлаб юборилган бўлиб, қолган лойиҳалар бўйича тайёргарликлар якунланмоқда.

“O‘zbekneftgaz” AJ Axborot xizmati

web-sayt | instagram| telegram | youtube | facebook