Yesterday

CNPC компанияси билан ҳамкорлик янада мустаҳкамланмоқда

O‘zbekcha Ruscha

Аввал хабар берилганидек “Ўзбекнефтгаз” АЖ мутахассислари “СNPC” нефт-газ компанияси Жанубий-Ғарбий нефт ва газ қазиб чиқариш корхонасида тажриба алмашиш мақсадида Хитой Халқ Республикасида бўлган эдилар. Ўзаро ҳамкорликни янада ривожлантириш ва энг яхши тажрибаларни қазиб чиқариш жараёнларида тадбиқ қилиш мақсадида шу кунларда Хитойнинг “СNPC” нефт-газ компаниясининг “CNODC”, Жанубий-Ғарбий нефт ва газ қазиб чиқариш компанияси ҳамда Илмий-тадқиқот ва муҳандис-технология институти мутахассисларидан иборат делегация “Ўзбекнефтгаз” АЖ га ташриф буюрди.

Ташриф давомида меҳмонларга “Ўзбекнефтгаз” АЖда табиий газ қазиб чиқариш, тайёрлаш ва қайта ишлаш жараёнлари, халқаро нефтсервис компаниялари билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида тақдимот қилинди.

Шунингдек, Жанубий-Ғарбий нефт ва газ қазиб чиқариш корхонасига ташриф давомида эришилган ўзаро келишувлар бўйича сувланганлик даражаси юқори бўлган конлардаги қудуқларда синов тариқасида плунжер-насос қурилмаларини қўллаш юзасидан техник кўрсаткичлар бўйича фикр алмашилди.

Делегация аъзолари “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги “Е-кон” лойиҳаси, Конларни моделлаштириш маркази, Қудуқларни бурғилашни бошқариш маркази, Марказий ишлаб чиқариш диспетчерлик департаменти шунингдек, “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ фаолияти билан ҳам яқиндан танишдилар.

Ташриф давомида Муборак ва Шўртан нефтгаз қазиб чиқариш конлари фаолияти билан ҳам яқиндан танишиш ҳамда қудуқларда плунжер-насосларни қўллаш учун қўшимча ўрганишлар режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook