Бухоро нефть ва газ саноати коллежи 50 ёшда
Бугун “Ўзбекнефтгаз” АЖ тизимидаги Бухоро нефт ва газ саноати коллежининг 50 йиллик юбилейига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Маълумки, Бухоро нефт ва газ саноати коллежи 1974 йилда ташкил этилган бўлиб, бугунги кунга қадар бу ерда 25 минг нафардан ортиқ талаба таҳсил олган.
Мазкур тадбирда Энергетика вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ, вилоят ҳокимлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мутасаддилари, республика ва хорижий нефт-газ ва геология компаниялари раҳбарлари ва мутахассислари, коллеж жамоаси ва талабалари ҳамда соҳа фахрийлари иштирок этди.
Тадбирни халқаро ҳамкорлар онлайн кузатиб, коллеж жамоасига табрик йўллашди.
Шунингдек, тадбир давомида коллежда узоқ йиллар самарали меҳнат қилаётган ходимларга “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг Фахрий ёрлиқлари, ташаккурномалари тақдим этилди.
Коллеж юбилейига бағишлаб ўқувчилар ўртасида ўтказилган “Заковат” интеллектуал уйини, футбол ва шахмат турнири ғолибларига эсдалик совғалари топширилди.