“GTL” нафтаси экспорти бўйича танлов эълон қилинди
“Uzbekistan GTL” МЧЖ томонидан 300 минг тонна “GTL” нафта маҳсулотини “FCA Free Carrier” (Incoterms 2020) шартлари асосида экспорт қилиш учун саралаш танлови эълон қилинди.
Талабгорлар экспорт учун сотиб олган маҳсулотни 2024 йил март ойидан декабргача темир йўл цистерналарида жўнатиш йўли билан, етказиб бериш муддатини кейинчалик узайтириш имкониятига эга бўлади.
Нархлар диапазони “S&P Global Platts”да “European products ($/mt), Mediterranean, (code PAAAI00), FOB (Italy), Middle price” сарлавҳаси остида Маҳсулот етказиб берилган куни эълон қилинган кунлик “Naphtha” котировкаси ва дифференциал (ижобий ёки салбий бўлиши мумкин) суммасига асосланади.
Таклифлар 2024 йил 12 январь куни Тошкент вақти билан соат 15.00 (GMT +5)гача Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, 100060, Фарғона йўли кўчаси, 7-Б уйга шахсан етказилиши керак.
Ҳар бир иштирокчи фақат битта таклифни тақдим этиши мумкин.
Танлов ҳужжатларининг тўлиқ рўйхатини олиш учун [email protected] электрон манзилига сўров юборишингиз сўралади.
“Uzbekistan GTL” заводи 2024 йилда 1 миллион тоннадан ортиқ экологик тоза синтетик маҳсулотлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
Эълон қилинган саралаш танлови доирасида “GTL” нафта маҳсулотини экспортга етказиб бериш ҳеч қандай чекловларсиз барча истеъмолчилар учун ички нафта билан узлуксиз таъминлаш устуворлигини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилмоқда.