June 10

Дунё ёшлари Ўзбекистонда бирлашади

O‘zbekcha Ruscha

26-30 июн кунлари Ўзбекистонда илк бор Бутунжаҳон ёшлар фестивали ўтказилади.

Унда нуфузли спикерлар таълим, инновация, IT, бизнес, медиа, маданият, санъат, спорт каби йўналишларда ўз маърузалари билан қатнашадилар.

Ушбу тадбир 150 та давлатнинг ёшларига ўзаро фикр ва тажриба алмашиш имконини беради.

Бир вақтнинг ўзида Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Дастурда исталган соҳа вакиллари иштирок этишлари мумкин.

Иштирок этиш учун gyf2024.uz сайтидан рўйхатдан ўтинг. Аризалар 15 июн кунига қадар қабул қилинади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ ходимлари, айниқса ёшларини таълим, тараққиёт, ташаббус, тенглик ва тинчлик учун бирлашишга чорлаймиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook