Яшил технологияларни жорий қилишда Корея тажрибаси
“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги Шўртан газ кимё мажмуасида Жанубий Кореянинг "GDM ECO" Co.Ltd. компанияси ижрочи директори Ли Жанг Ёул бошчилигидаги делегация аъзолари иштирокида учрашув ўтказилди.
"GDM ECO" – маҳаллий ва халқаро миқёсда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасига ихтисослашган бўлиб, саноат корхоналарига мўлжалланган атмосфера ҳавосини ифлосланишини назорат қилувчи ускуналарни ишлаб чиқариш, ўрнатиш ва лойиҳалаш билан шуғулланади.
Учрашувда мажмуанинг Этилен ишлаб чиқариш бўлинмадаги Олтингугурт олиш қурилмаси иш самарадорлигини ошириш ҳамда Оқова сувларни тозалаш бўлинмадаги сувларни иккиламчи мақсадда фойдаланишга йўналтириш бўйича ўзаро фикрлар алмашилди.
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда Шўртан газ кимё мажмуасида мажмуа атрофида "Яшил белбоғ" яратиш, саноат чиқиндилардан иккиламчи мақсадларда фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилмоқда.