“Ўзбекнефтгаз” АЖ халқаро мукофотни қўлга киритди
“Ўзбекнефтгаз” АЖ "Облигациялар, кредитлар ва ESG Capital Markets CEE, CIS & Türkiye Awards” халқаро мукофотининг МДҲ бўйича “2023 йилнинг энг муҳим шартномаси” номинациясида ғолибликни қўлга киритди.
Ғолиблар Истанбул шаҳрида ўтказилган “Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ ва Туркия капитал бозорларидаги инновацион ва илғор битимларни эътироф этиш” маросимида тақдирландилар.
Эслатма: 2014 йилдан буён ҳар йили ўтказилиб келинаётган ушбу тадбирда Марказий ва Шарқий Европа, МДҲ, Туркия, корпоратив ва молиявий институтлар ўртасида тузилган капитал бозорлардаги энг инновацион шартномалар аниқланади.
Ғолиблар шартномаларнинг ҳажми, тузилиши, тақсимоти, шунингдек, уларни амалга ошириш сифати ва янги ликвидлик даражаларини ҳар томонлама ўрганилгандан сўнг аниқланади.
Жамиятнинг ушбу мукофотни қўлга киритиши МДҲ ва Туркия компаниялари, халқаро инвестиция ҳамжамиятдаги нуфузини ошириш ва CEE томонидан келажакдаги эмиссияларни рағбатлантириш учун имкониятдир.
Қайд этиш жоизки, 2022 йил 19 ноябрда “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Германиянинг “Deutsche Bank AG” ўртасида углеводородлар қазиб олиш ва юқори қийматга эга маҳсулотларни қайта ишлаш ҳажмларини ошириш мақсадида 250 миллион АҚШ доллари миқдоридаги икки томонлама кредит шартномасини муваффақиятли имзолаган эди.
Халқаро молия институтлари экспертларининг фикрича, ушбу лойиҳа “Ўзбекнефтгаз” АЖ, “Deutsche Bank AG” ва дунёнинг бошқа етакчи банклари ўртасида стратегик алоқаларни ўрнатиш ҳамда самарали ҳамкорликнинг мантиқий давоми учун хизмат қилади.