April 29

Ходимлар учун навбатдаги дам олиш тадбирлари уюштирилди

O‘zbekcha Ruscha

"Ўзбекнефтгаз" АЖ ва Бирлашган касаба уюшма қўмитаси оғир меҳнат шароитида меҳнат қилаётган ходимларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш ва дам олишини ташкил этиш мақсадида навбатдаги тадбирни амалга оширди.

Хусусан, Шўртан нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг газни заҳарли моддалардан тозалаш қурилмаларида хизмат қилаётган ва сменали тартибда ишловчи 125 нафар ишчи-ходимлари "Беруний" болалар оромгоҳида дам олдилар.

Дам олиш тадбирлари доирасида Шаҳрисабз шаҳрининг тарихий ва маданий обидалари бўйлаб саёҳатлар ташкил этилди. Бундай тадбирлар ходимларнинг жисмоний ва руҳий ҳолатини тиклаш, уларни қўллаб-қувватлаш ҳамда иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ раҳбарияти меҳнат фаолияти масъулиятли бўлган ишчи-мутахассислар учун бундай дам олиш ва соғломлаштириш тадбирларини келгусида ҳам тизимли равишда давом эттиришни мақсад қилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ахборот хизмати