February 24

Стратегик объектлардаги хавфсизликни таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

O‘zbekcha Ruscha

Республика идоралараро комиссиянинг иш режасига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ўта муҳим ва тоифаланган объектларда 2024 йил давомида амалга оширилган ишлар якунлари бўйича сарҳисоб йиғилиши ўтказилди. Унда комиссиянинг Ишчи гуруҳи ва Жамиятга қарашли корхона ва ташкилотларнинг масъул ходимлари иштирок этди.

Комиссия аъзолари ўта муҳим ва тоифаланган объектларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида ташкил этилган сафарбарлик ишларини эътироф этди. Объектлардаги белгиланган ички тартиб, фуқаро муҳофазаси тузилмаси қутқарувчиларининг фаолияти юқори баҳоланди. 

Шунингдек, ҳисобот даврида ўта мухим ва тоифаланган объектлар қўриқлаш тизимига замонавий АКТларни татбиқ этиш ишлари олиб борилди. Жамият тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, ишчилар ҳаёти ва соғлиғини сақлаш, хавфли объектларнинг ишончли ишлашини йўлга қўйиш, ёнғин ва саноат хавфсизлигини таъминлаш учун барча ишлар меъёрий ҳужжатлар талабларига амал қилган ҳолда бажарилгани алоҳида қайд этилди.

Таъкилаш жоизки, 2024 йил давомида жамиятга қарашли ўта муҳим ва тоифаланган объектларда хавфсизликни таъминлаш ва ходимларнинг кўникмасини ошириш мақсадида 41 та махсус-тактик ўқув машқи, 924 та объект машқи ва 1047 та “Йиғин” хабари бўйича ўқув машқлари ўтказилган.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Ахборот хизмати

web-sayt | instagram | telegram | youtube | facebook