December 19
Энергетика вазири ёшлар билан учрашув ўтказди
Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов ёқилғи-энергетика комплекси ёш мутахассислари, хорижий ҳамда қўшма корхона вакиллари ва талабалари билан учрашув ўтказди.
Учрашув давомида вазир энергетика соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб, ўзининг ҳаётий тажрибалари ва қадриятлари билан ўртоқлашди.
Тадбир қизғин савол-жавоблар шаклида ўтиб, "Ўзбекнефтгаз" АЖ ёш ходимлари ёқилғи-энергетика соҳасидаги долзарб масалалар ва режалаштирилган лойиҳалар бўйича қизиқтираётган саволларини беришди ва олиб борилаётган ишлар бўйича ўз таклифларини тақдим этишди. Шунингдек, вазир ёшларга иш фаолиятида фойдали бўладиган тавсия ва маслаҳатларини берди.