June 26, 2023

“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводига қуввати 600 кВт бўлган қуёш панеллари ва 1400 л қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилди

O‘zbekcha Ruscha

“Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли объектларда қайта тикланувчи энергия манбаларини (кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари, қуёш сув иситиш қурилмалари ва қуёш панелли ёритгичлар) кенг жорий қилиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

Режага мувофиқ, жорий йилнинг июнь ойида Муборак газни қайта ишлаш заводи объектларида ёқилғи-энерия ресурсларини тежаш учун умумий қуввати 600 кВт қуёш фото электр cтанциялари, умумий ҳажми 1400 л қуёш сув иситиш қурилмалари ўрнатилиб, ишга туширилди.

Мазкур қайта тикланувчи энергия манбалари томонидан йилига 1,14 млн. кВт * соат электр энергияси ишлаб чиқарилади.

Айни пайтда завод тасарруфидаги объектларнинг маъмурий ҳамда ижтимоий соҳа биноларининг эҳтиёжи учун сарфланаётган электр энергиясининг 30-40 фоизи қуёш фотоэлектр станциялари ҳисобидан қопланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|instagram|telegram|